Text to speech   Click to listen highlighted text! Text to speech Powered By GSpeech

“Олой деҳқон бозори”Акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!

«Oloy dehqon bozori» АЖ Кузатув Кенгаши 2023 йил 23 март куни соат 12.00 да акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади.
Умумий йиғилиш жамият маъмурий биносида бўлиб ўтади. Манзил: Юнусобод тумани, А.Темур кўчаси 40 уй. Эл.почта манзили: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак..

Умумий йиғилиш кун тартиби:
1. Жамият ижроия органи ва кузатув кенгашининг йиллик ҳисоботини, жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш.
2. Жамиятнинг 2022 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни юзасидан ташқи аудиторлик текшируви хулосасини кўриб чиқиш.
3. Жамиятнинг 2022 йил якуни бўйича йиллик хисоботини тасдиқлаш.
4. Жамиятнинг 2022 йил якуни бўйича фойда ва зарарлари ҳисоб варағини тасдиқлаш, унинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш.
5. Жамиятнинг 2023 йилга мўлжалланган «Бизнес-режаси»ни, хамда “Даромадлар ва харажатлар сметаси режаси”ни тасдиқлаш.
6. Жамият директори билан тузилган мехнат шартнома муддатини узайтириш.
7. Жамиятнинг Кузатув кенгашини сайлаш.
8. Жамиятда ўтказилган Корпоротив бошқарув тизимини бахолаш натижаларини кўриб чиқиш.
9. Жамиятнинг 2023 йил фаолияти учун жамият Аудиторини тасдиқлаш ва унга тўланадиган хақнинг энг кўп миқдори чегарасини белгилаш.
10. Жамиятнинг ташкилий тузилмасига ўзгартириш киритиш ва тасдиқлаш.
11. Жамият уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда янги таҳрирда тасдиқлаш;
12. Жамиятнинг “Кузатув кенгаши ҳақида”ги низомига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда янги таҳрирда тасдиқлаш;
Умумий йиғилишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш юзасидан ахборот билан жамият маъмуриятида 14 март кунидан танишиш мумкин.
Маълумот учун телефонлар: 71-232-14-53.
Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун жамият акциядорлари реестрини шакллантириш санаси 2023 йил 22 февраль Акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш хуқуқига эга жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2023 йил 14 март
Акциядорларни умумий йигилишга иштирок этиш хуқуқи акциядор томонидан шахсан ёки унинг вакили орқали амалга оширилади. Акциядорнинг вакили акциядорларнинг умумий йиғилишида ёзма шаклда тузилган ишончнома асосида жумладан жисмоний шахс номидан берилган овоз беришга доир ишончнома нотариал тартибда тасдиқланган холда юридик шахс номидан овоз беришга ишончнома унинг рахбарининг имзоси ва ушбу юридик шахснинг мухри билан тасдиқланган холда бўлиши керак.

 

Обуна бўлиш

Тескари алоқа

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech