Text to speech   Click to listen highlighted text! Text to speech Powered By GSpeech
  • Асосий
  • Жамият ҳақида
  • Ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар

Жамият томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар (бажариладиган ишлар ва кўрсатиладиган хизматлар) рўйхати ҳамда улар тўғрисида


“Олой деҳқон бозори” акциядорлик жамиятининг асосий устувор вазифалари бозор ҳудудида аҳолининг кундалик ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини инобатга олиб ҳамда харидорлар учун қулай шароитлар яратиш, савдони ташкил этиш бўйича савдо хизматларини кўрсатишдан иборат.
Жамиятнинг асосий фаолият турлари ва даромадлар манбаига қуйидагилар киради:
- савдо жойлари учун ундириладиган жой ҳақи тўловлари (озиқ-овқат, ноозиқ-овқат, бошқалар);
- бозорнинг ҳудудида жойлашган ва уларнинг тасарруфидаги ер участкалари, бинолар ва иншоотларни ижарага беришдан олинган тушумлар;
- сотувчилар ва харидорларга хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар;
- арава, тарози,ҳожатхона ва бошқа хизматлар учун тўловлар;
- қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа тушумлар бозор даромадларининг манбалари ҳисобланади.
Жамиятнинг 2021 йил даромадлари ва харажатлари сметасининг амалда бажарилиши қуйидагиларни ташкил этди.
Жой хақи режаси 1366000,0 минг сўм бўлиб, амалда 1433846.0 минг сўмга бажарилган;
Автотўхташ даромади режаси т787500,0 минг сўм бўлиб, амалда 892952,0 минг сўмга бажарилган;
Ижара ҳақи режаси 1700000,0 минг сўм бўлиб, амалда 1917527,0 минг сўмга бажарилган;
Қоровуллик хизмати режаси 35800,0 минг сўм бўлиб, амалда 36843,0 минг сўмга бажарилган;
Арава хизмати режаси 86880,0 минг сўм бўлиб, амалда 89517,0 минг сўмга бажарилган4
Тарози хизмати режаси 51000,0 минг сўм бўлиб, амалда 48456,0 минг сўмга бажарилган;
Хожатхона хизмати режаси 27120,0 минг сўм бўлиб, амалда 28385,0 минг сўмга бажарилган;
Жами 2021 йил якуни бўйича 230322,0 минг сўм соф фойда олинган.
“Олой деҳқон бозори” акциядорлик жамиятининг 2022 йилга мўлжалланган бизнес-режасида унинг асосий параметрлари кўрсатиладиган хизматлар ва бажариладиган ишлар сифатини ошириш, фойдалилик ва дивидендларни тўлаш режалаштирилган ва хизматлар ва ишлар ҳажмининг прогнозли ўсишини 18% оширилиши назарда тутилган.

Обуна бўлиш

Тескари алоқа

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech