Шрифт танлаб олинг Arial Times New Roman
Белгилар орасида оралиқ масофа (кернинг): Стандарт Ўртача Катта
«Oloy dehqon bozori» АЖ Кузатув Кенгаши 2016 йил 22 апрел куни соат 1100 да акциядорларининг навбатдаги умумий йигилиши утказилишини маълум килади.
Умумий йигилиш жамият маъмурий биносида булиб утади.
Манзил: Юнусобод тумани, Амир-Темур кучаси, 40-уй.
Эл.почта манзили: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.
«Олой деҳқон бозори» АЖ Кузатув Кенгашининг 2015 йил 17 апрел соат 11-00 да акциядорларнинг навбатдаги умумиймажлисини жамият маъмурий биносида ўтказилишини маълум қилади.
Манзил: Юнусобод тумани, Амир-Темур кучаси, 40- уй.
Эл.почта манзили: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.
Акциядорлар Умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун жамият акциядорлари реестрини шакллантириш санаси - 2015 йил 23 март;
Акциядорлар умумий йиғилишида катнашиш ҳуқуқига эга бўлган жамият акциядорларининг реестри шакллантириш санаси - 2015 йил 13 апрел.
ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 2 июлда қабул қилинган “Аксиядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 176-сонли қарорига асосан Вазирлар Маҳкамасининг 08.06.1994 йилдаги 285-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қимматли қоғозлар билан битишувлар тузиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Йуқорида таъкидланган Низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар қимматли қоғозларга доир битимлар тузиш ва уларни рўйхатдан ўтказишни електрон шаклига ўтиш, қимматли қоғозлар бўйича операциялар ва битимларни тузишга доир чекловларни қайта кўриб чиқиш ва бекор қилишни назарда тутади.
Жорий йилнинг 21 май куни Республика биржа марказида Марказ томонидан хўжалик бирлашмалари, акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, фонд биржаси, Марказий депозитарий ва қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг рахбарлари ва мутахассислари учун кенгайтирилган семинар ўтказилди.
Мазкур семинар жорий йилнинг 7 май куни кучга кирган “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, шунингдек “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”, “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида” ва “Баҳолаш фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмуни ва моҳиятини тушунтиришга бағишланди.
Тошкентда жойлашган Олой деҳқон бозорида кенг таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. "Олой деҳқон бозори" ОАЖ ташкилий ишлари бўлими бошлиғи Ҳамидулла Мирзаевнинг uz24.uz интернет-нашрига хабар беришича, таъмирлаш ишлари икки босқичда олиб борилмоқда.
Биринчи босқичда автомобиллар турар жой барпо қилинганди. Ҳозирда балиқ, гўшт ва сут маҳсулотлари, шунингдек гул дўконлари учун тўртта павильон қурилмоқда. Қурилиш майдонининг умумий ҳажми 2,5 минг кв. метрдан зиёдроқни ташкил этади.