Text to speech   Click to listen highlighted text! Text to speech Powered By GSpeech
  • Асосий
  • Жамият ҳақида
  • Янгиликлар
  • Олой деҳқон бозори Мустақиллик байрами арафасида янгича кўринишга эга бўлади

Олой деҳқон бозори Мустақиллик байрами арафасида янгича кўринишга эга бўлади

08

Тошкентда жойлашган Олой деҳқон бозорида кенг таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. "Олой деҳқон бозори" ОАЖ ташкилий ишлари бўлими бошлиғи Ҳамидулла Мирзаевнинг uz24.uz интернет-нашрига хабар беришича, таъмирлаш ишлари икки босқичда олиб борилмоқда.

Биринчи босқичда автомобиллар турар жой барпо қилинганди.  Ҳозирда балиқ, гўшт ва сут маҳсулотлари, шунингдек гул дўконлари учун тўртта  павильон қурилмоқда. Қурилиш майдонининг умумий ҳажми 2,5 минг кв. метрдан зиёдроқни ташкил этади.

Ана шу мақсадлар учун бозорнинг шахсий маблағидан 1,4 миллиард сўм ажратиш кўзда тутилган. Янги савдо расталари мамлакатимиз мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилади. Жами 191 та савдо ўринларини барпо қилиш режалаштирилган. 

 

Манба: uz24.uz

Обуна бўлиш

Тескари алоқа

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech