Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора – тадбирлари тўғрисида”ги 4720-ПФ-сонли фармойишини бажариш мақсадида “Олой деҳқон бозори” АЖга 2015 йил 2 декабрга қадар Директор ўринбосари лавозимига номзодларнинг ҳужжатлари тақдим қилиниши сўралади.
«Олой деҳқон бозори» АЖ Кузатув Кенгашининг 2015 йил 17 апрел соат 11-00 да акциядорларнинг навбатдаги умумиймажлисини жамият маъмурий биносида ўтказилишини маълум қилади.
ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 2 июлда қабул қилинган “Аксиядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 176-сонли қарорига асосан Вазирлар Маҳкамасининг 08.06.1994 йилдаги 285-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қимматли қоғозлар билан битишувлар тузиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Йуқорида таъкидланган Низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар қимматли қоғозларга доир битимлар тузиш ва уларни рўйхатдан ўтказишни електрон шаклига ўтиш, қимматли қоғозлар бўйича операциялар ва битимларни тузишга доир чекловларни қайта кўриб чиқиш ва бекор қилишни назарда тутади.
Жорий йилнинг 21 май куни Республика биржа марказида Марказ томонидан хўжалик бирлашмалари, акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, фонд биржаси, Марказий депозитарий ва қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг рахбарлари ва мутахассислари учун кенгайтирилган семинар ўтказилди.
Мазкур семинар жорий йилнинг 7 май куни кучга кирган “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, шунингдек “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”, “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида” ва “Баҳолаш фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмуни ва моҳиятини тушунтиришга бағишланди.
Тошкентда жойлашган Олой деҳқон бозорида кенг таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. "Олой деҳқон бозори" ОАЖ ташкилий ишлари бўлими бошлиғи Ҳамидулла Мирзаевнинг uz24.uz интернет-нашрига хабар беришича, таъмирлаш ишлари икки босқичда олиб борилмоқда.
Биринчи босқичда автомобиллар турар жой барпо қилинганди. Ҳозирда балиқ, гўшт ва сут маҳсулотлари, шунингдек гул дўконлари учун тўртта павильон қурилмоқда. Қурилиш майдонининг умумий ҳажми 2,5 минг кв. метрдан зиёдроқни ташкил этади.