Text to speech   Click to listen highlighted text! Text to speech Powered By GSpeech

«Олой деҳқон бозори» АЖ акциядорлари диққатига !

«Олой деҳқон бозори» АЖ Кузатув Кенгаши 2016 йил 5 октябр куни соат 1100 да акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади.

Умумий йиғилиш жамият маъмурий биносида бўлиб ўтади.

Манзил: Юнусобод тумани, А.Темур кўчаси-40.

Эл.почта манзили: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.

Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун жамият акциядорлари реестрини шакллантириш санаси: 2016 йил 22 сентябр.

Акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси: 2016 йил 29 сентябр.

 Умумий йиғилиш кун тартиби:

1. Жамиятда корпоратив бошқарув кодексини жорий этиш.

2. Жамият фаолиятига Корпоратив  бошқарув кодекси тавсияларини қабул қилганлиги тўғрисида хабар бериш шаклини тасдиқлаш.

3. Жамиятнинг ички ҳужжатларини тасдиқлаш тўғрисида:

  • Манфаатлар қарама-қаршилиги вақтида ҳаракат қилиш тартиби тўғрисидаги низом;
  • Ички назорат тўғрисидаги низом;
  • Ахборот сиёсати тўғрисидаги низом;
  • Дивиденд сиёсати тўғрисидаги низом;

Акциядорлар умумий йиғилишга шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан келишлари, юридик шахс вакиллари ишончнома билан келишлари шарт.

Умумий йиғилишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш юзасидан ахборот билан жамият маъмуриятида 1 октябрдан танишиш мумкин.

Акциядорларни рўйхатга олиш 2016 йил 5 октябр соат 10-00 дан бошланади.

Маълумот учун телефонлар: 232-14-53.

 

 

Обуна бўлиш

Тескари алоқа

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech