11.11.2014. «Oloy dehqon bozori» АЖ раҳбари А.А. Раззоқов ҳузурида ўтказилган мажлис

Б А Ё Н Н О М А С И

2014 йил «11»ноябр                                                             Тошкент шаҳри                                                          

Мажлисда катнашдилар:                                         Директор А.А. Раззоқов

                                                        Директор ўринбосари Б.М. Мийлиев

Ҳавфсизлик буйича мутахассис

Б. Салиҳов ва ҳотин-қизлар қўмитаси

раиси Д.Н. Шерова, Маънавият ва

маърифат бўйича ходим Б. Раджабов,

22 та тадбиркорлар ва 10 та идора ходимлари.

Мажлис раиси: А.А. Раззоқов

Мажлис котиби: Б. Раджабов

 

1.“Тошбозорсавдо” уюшмаси тизимига кирувчи бозорлар ва савдо комплекслари жамиятларига 2014 йил 27 феврал куни Тошкент шаҳар хоким Р. Усмонов томонидан тасдиқланган “Тошкент шаҳрида 2014 йилда диний вазиятни янада соғломлаштириш, конфессиялар ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирлар”дастуридаги топшириқларда ҳамда 2014 йил6 март куни “Диний вазиятни янада соғломлаштириш9 ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашга барчамиз масъулмиз”номли ўтказилган семинар-учрашувнинг 04-Б-35-сонли ва 2014 йил 30-сентябрь куни “Хотин-қизлар ўртасида диний –эксремистик ғоялар тарқалишининг олдини олиш ва диний вазиятни соғламлаштириш бўйича” ўтказилган мажлиснинг 195-сонли баёнларида тегишли қарорлар қабул қилиниб кўрсатмалар берилган шунга асосан, “Олой деҳқон бозори” маъмурияти биносида тадбир ўтказилди.

Тадбирда: Холжигитов А. - “Тошбозорсавдо” уюшмасининг режим ва кадрлар масалалари бўлими бошлиғи, Файзуллоҳ хожи Набиев – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Диний назорат” вакили, диншунос, дунёшунос, маънавият ва маърифат олими ва муалими (профессор). М. Умурзоқова - Отин ойи, Юнусобод тумани хокимияти Маънавият тарғибот маркази туман бўлими ходимлари иштирок этдилар.

Кун тартиби:

Мажлис раиси А.А. Раззоқов кун тартибидаги масала юзасидан сўзга чикиб, куйидагиларни айтиб ўтди.

«Тошбозорсавдо» уюшмаси томонидан юборилган телефонограммага асосан, 2014 йил 6 март куни “Диний вазиятни янада соғломлаштириш ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашга барчамиз маъсулмиз” номли ўтказилган семинар-учрашувнинг 04-Б-35- сонли баёнида тегишли қарорлар қабул қилиниб кўрсатмалар берилган. Ушбу муносабатдан келиб чиққан холда бугун бозоримизга меҳмонлар келишган уларга сўз берсак:

Марҳамат: Раҳмат! Файзуллоҳ хожи Набиев – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Диний назорат” вакили, диншунос, дунёшунос, маънавият ва маърифат олими ва муалими (профессор): Муҳтаррам жамоа сизларга шуни такидлаб, қисқача маъруза қилишимдан мақсад, ҳар доим огоҳ бўлайлик ва биз буюк зодлар яъни уломалар фарзандларимиз, ҳар бир қўяаётган қадамларимизни ўйлаб босишимиз, оқимларга, секталарга кириб – кетишни олдини олиш ва ёшлар ўртасида ҳар хил давлатга қарши сиёсатларни, фикрларни олдини олишдан иборат, Қизларимиз-аёлларимизга ўзини ҳар томонлама ўйлаб, қилаётган ишларини сархисоб қилиб аёллик фазилатларини йўқотмасдан, алдовларга ишонмасдан, номақул ҳаракатларни қилмасдан, чет элларга юбораман деса, алданиб қолмасдан, ёмон йўлларга кириб кетишдан олдин ўйлаб кўриб ишларини бажариб, чет элда юриб, шанига яъни аёллик покиза ҳулқига номусига путур этказиб қайтаётганлардан эҳтиёт бўлиши керак . Бугунги кунда дунёда айрим давлатларда урушлар ва аҳолининг тинч ҳаётини барбод қилаётган ҳар хил терроризм, диний экстремизм ва миссионерлик ҳолатларидан огоҳ бўлиш, жамиятдаги долзарб мавзу ва масаларлардан бири эканлигини ҳаммамиз жуда яхши биламиз. Ойнаю жаҳонда, радиоларда ҳар хил эшитувлар ва кўрсатувлар бугунги кунда кўрсатилиб,берилиб бормоқда. Биз буюк давлатнинг фуқароларимиз шунинг учун ҳар доим огоқ бўлайлик. Аёлларимизнинг бекалиги, ҳар хил оқимларга кириб, қижобларни ёпиниб, ҳар хил ишларни қилишига йўл қўймаслигимиз шарт. Эркакларимизнинг ҳам ўзини ҳар томонлама зўр ва ботир тутиб оқимларга кириб кетишини олдини олишимиз керак. Бугунги кунда қўшни давлатлардаги олиб борилаётган сиёсатга ҳеч қачон аралашмаслик ва бундай номақул ишларга қўшилмаслик лозим. Оиламизда болаларнинг тарбияси ва уларнинг ҳулқ атвори аволом бор онага боғлиқдир, чунки она бола билан бирга доим, аммо ота ишда хизматда болалар тарбияси билан камдан-кам шуғуланади. Отанг бозор Онанг бозор бизда , бозорларимизда қамма нарса бор, шунга яраша бир-биримизга хурмат ва этироф ҳам бўлиши керак. Олий даражадаги маданияти биринчи даражага олиб чиқишимиз зарур ва шарт.

Сизлардан илтимосим шуки, ҳар бир ҳаракатларингизнинг сарҳисобини ўзингиз ҳисоблаб чиқаринг, шунда камчилик ёки ҳаттолар чиқиб келади уни тез тўғрилаб оласизлар.

Сўз навбати М. Умурзоқова - Отин ойига берилди, Ҳурматли жамоа бизнинг бугунги тинч-тотув яшаётган давлатимизга раҳна солувчи ҳар хил кўраолмайдиган инсонлар мавжуд. Шунинг учун ўғил-қизларимизни вояга етиштираяпмиз уларга назоратни кучайтиришимиз ва уларнинг дўстлари ҳақида маълумотларни ўз вақтида назоратдан четга чиқармаслигимиз лозим. Аёлларимизнинг бекалиги, ҳар хил оқимларга кириб, қижобларни ёпиниб, ҳар хил ишларни қилишига йўл қўймаслигимиз шарт. Эркакларимизнинг ҳам ўзини ҳар томонлама зўр ва ботир тутиб оқимларга кириб кетишини олдини олишимиз керак. Бугунги кунда қўшни давлатлардаги олиб борилаётган сиёсатга ҳеч қачон аралашмаслик ва бундай номақул ишларга қўшилмаслик лозим. Давлатимизнинг бугунги сиёсати ҳам сиз ёшларга алоҳида эътибор билан қаралмоқда ва таълим, тарбия, спорт ва бошқа фаолиятларга болаларни жалб этишимизни И.А. Каримов Президентимиз - маърузаларида таъкид-ламоқдалар.

Холжигитов А. - “Тошбозорсавдо” уюшмасининг режим ва кадрлар масалалари бўлими бошлиғи якунловчи сўз айди.

Ҳурматли жамоа аввалом бор сизларнинг вақтларингизни олиб мажлис ўтказаётганлигимиздан узр сўрайман. Бугунги кунда дунёда айрим давлатларда урушлар ва аҳолининг тинч ҳаётини барбод қилаётган ҳар хил терроризм, диний экстремизм ва миссионерлик ҳолатларидан огоҳ бўлиш, жамиятдаги долзарб мавзу ва масаларлардан бири эканлигини ҳаммамиз жуда яхши биламиз. Ойнаю жаҳонда, радиоларда ҳар хил эшитувлар ва кўрсатувлар бугунги кунда кўрсатилиб ,берилиб бормоқда. Аёлларимиз-қизларимизни ҳозирги кунда терроризм, диний экстремизм ва миссионерлик ҳолатларидан огоҳ бўлиш кераклигини яна бир марта сиз аёлларга такидлаб, домламиз айтганларидек, ҳар бир ҳаракатимизни яъни қадамимизни ўйлаб босайлик, назорат қилайлик.

Гиёҳвандлик ва кашандачилик ҳам ёшлар ўртасида бугунги кунда авж олмоқда буларнинг олдин олиш бизнинг мақсадимиздир.

Бозорда бирон-бир ҳолатга дуч келсангиз албатта участка нозири ёки назоратчиларга ҳабар беришингиз керак. Чунки бу бизнинг оҳоглигимиздан даракдир.

Сўз бозор директори А.А. Разоқовга. Ўз вақтларингизни бизларга сарф этганларингиз учун сизларга катта раҳмат!

Келгусида бундай самимий учрашувлар кўп ўтказилади ва биз сизларнинг маърузаларингиздан анча илҳом олдик ва кўпгина хулосаларга эга бўлдик.

ҚАРОР:

1. “OLOYDEHQONBOZORI” АЖ директорининг қилинган маърузаси ижро учун қабул қилинсин;

2. Хавфсизлик буйича мутахассис Б.Салихов томонидан 2014 йил 11-ноябрь бозор худудига кириш-чиқиш жойларида (дарвозаларда) муниципиал милиция ходимлари ва бозор ишчи хизматчилари билан хамкорликдаги назорат тартибини қаттиқ режимда жорий этсин;

3. Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш директор ўринбосари Б.М. Мийлиев зиммасига юклатилсин.

                

Мажлис раиси:   А.А. Раззоқов

Мажлис котиби: Б. Раджабов

Обуна бўлиш

Тескари алоқа