Text to speech   Click to listen highlighted text! Text to speech Powered By GSpeech
  • Асосий
  • Жамият ҳақида
  • Умумий маълумотлари

Бозор хакида маълумот

1936 йилар даврида Тошкент шаҳарининг Қашқар махаласида асосан рус миллати яшаб келган бўлиб,улар томонидан уйда етиштирилган "Алоэ" тувак кўчатларини олиб чиқиб бўш майдонда савдо қилганлар.Аста секин ушбу майдондаги одамлар сони кўпайиб кетди. Махаллий бошқарув органлар томонидан шу ерга бозор қуриш тўғрисида қарор чиқарилиб номини "Олой бозори" деб номланди.

Давлат мулкини бошқариш тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан, Вазирлар Махкамасининг 1996 йил 5 мартдаги 82-сонли қарорга асосан «Олой бозори», "Олой деҳқон бозори" Очик Акционерлик Жамиятига айлантирилиб 1996 йил 12 майдан бошлаб фаолият кўрсатиб келмокда.

«Олой деҳқон бозори» ОАЖ Тошкент шахрининг Юнусобод тумани А.Темур кучаси, 40 уй манзилида жойлашган булиб, «Олой дехқон бозори» ОАЖ 7,8 га ерни эгалайди. Бозор худудида умумий савдо жойлари 1200 та бўлиб, шундан дехқон, тадбиркорларнинг қишлок-хўжалик махсулотлари билан савдо қилиши учун 1142 та жой ва Гўшт махсулотлари учун 58 та жойлар ажратилган.

«Олой дехқон бозори» ОАЖ шахарнинг марказ қисмида жойлашган бўлиб, бозордаги савдо расталарнинг жойлашиши харидорлар талаблари ва бозорга ташриф буюрган мехмонлар, сотувчи ва харидорлар учун қулайликларни максимал эътиборга олган холда бугунги замон талабларига мувофиқ қурилган. Савдо расталарида қишлок хўжалик махсулотлари жойлашувини режалаштиришда махсулот сигментациясига алохида эътибор берилган. Бозорда савдога қуйилган барча қишлок-хўжалик махсулотларини, гўшт махсулотларини текшириш учун ветлабаратория хизмати йўлга қўйилган. Бундан ташқари қўшимча равишда Давлат Солиқ таянч пункти, муниципал, санитар милиция таянч пунктлари хам мавжуд. Харидорлар, тадбиркорлар ва фукароларга қўшимча қулайликлар яратиш максадида бозор худудида тош-торозиларни ижарага бериш, юк саклаш хоналари, аравалар хизмати, этикдузлик, чархчилик, калит ясаш хизматлари кенг йўлга қўйилган.

«Олой деҳқон бозори» ОАЖ иш фаолиятининг асосий турлари.

Жамиятнинг асосий фаолият турларига қуйидагилар киради:

  • патта тўловидан тушган тушумлар;
  • бозорнинг худудида жойлашган ва бозор тасарруфидаги ер участкалари, бинолар ва иншоотларни ижарага беришдан олинадиган тушумлар;
  • сотувчилар ва харидорларга хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар;
  • бозор маъмурияти (ёки “Элга Хизмат Олой” ШК) томонидан амалга ошириладиган қишлок хўжалик махсулотларини тайёрлаш, харид қилиш ва сотишдан олинган даромадлар;
  • қонун хужжатларига зид булмаган бошқа тушумлар бозор даромадларининг манбалари хисобланади.

Жамиятимиз ишчи ходимлар сони 28 та бўлиб, шундан аппарат 7та, сектор ходимлари 7та, ишчилар 14та.

Жамиятимиз директори Раззоқов Ахад Анварович.

Тошкент шахар хокимининг 2014 йил 4 мартдаги 213-сонли қарори асосида бир маротабалик жой хақи ва хизматлар кўрсатиш тўловлари амалга оширилади.

Савдо расталари сони 8 та:

  1. Хўл мева – 460 та – 1 кунлик патта пули – 4800 сум
  2. Қуруқ мева – 190 та – 1 кунлик патта пули – 10200 сум
  3. Сабзавот –429 та – 1 кунлик патта пули – 3600 сум
  4. Гўшт –58 та - 1 кунлик патта пули – 11400 сум
  5. Мавсумий Гул растаси(хар бир 6кв.м учун) – 63 та - 1 кунлик патта пули – 16200 сум

Кундалик бир маротабали патта тушум пуллари уртача 2100,0минг сумдан,2400,0минг сумни ташкил этади.

Тошкент шахар ахолисини арзон ва сифатли қишлок хўжалик махсулотлари билан узлуксиз таминлаш мақсадида "Олой дехқон бозори" ОАЖ қошида "Элга хизмат Олой" шуъба корхонаси ташкил килинди. Савдо расталарнинг энг гавжум ва куринарли жойларида 4та савдо жойлари ва 1та гўшт билан савдо қилиш расталари ташкиллаштирилган.

Тошкент шахар Юнусобод тумани хокимининг 2011 йил 1 апрелдаги 263-сонли қарорига асосан "Олой дехкон бозори" ОАЖ худуди ва атрофи бузилиб, ободонлаштириш ва кукаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди.

 1936 йилар даврида Тошкент шаҳарининг Қашқар махаласида асосан рус миллати яшаб келган бўлиб, улар томонидан уйда етиштирилган "Алоэ" тувак кўчатларини олиб чиқиб бўш майдонда савдо қилганлар. Аста секин ушбу майдондаги одамлар сони кўпайиб кетди. Махаллий бошқарув органлар томонидан шу ерга бозор қуриш тўғрисида қарор чиқарилиб номини "Олой бозори" деб номланди.

 Давлат мулкини бошқариш тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан, Вазирлар Махкамасининг 1996 йил 5 мартдаги 82-сонли қарорга асосан «Олой бозори», "Олой деҳқон бозори" Очик Акционерлик Жамиятига айлантирилиб 1996 йил 12 майдан бошлаб фаолият кўрсатиб келмокда.

 «Олой деҳқон бозори» ОАЖ Тошкент шахрининг Юнусобод тумани А.Темур кучаси, 40 уй манзилида жойлашган булиб, «Олой дехқон бозори» ОАЖ 7,8 га ерни эгалайди. Бозор худудида умумий савдо жойлари 1200 та бўлиб, шундан дехқон, тадбиркорларнинг қишлок-хўжалик махсулотлари билан савдо қилиши учун 1142 та жой ва Гўшт махсулотлари учун 58 та жойлар ажратилган.

«Олой дехқон бозори» ОАЖ шахарнинг марказ қисмида жойлашган бўлиб, бозордаги савдо расталарнинг жойлашиши харидорлар талаблари ва бозорга ташриф буюрган мехмонлар, сотувчи ва харидорлар учун қулайликларни максимал эътиборга олган холда бугунги замон талабларига мувофиқ қурилган. Савдо расталарида қишлок хўжалик махсулотлари жойлашувини режалаштиришда махсулот сигментациясига алохида эътибор берилган. Бозорда савдога қуйилган барча қишлок-хўжалик махсулотларини, гўшт махсулотларини текшириш учун ветлабаратория хизмати йўлга қўйилган. Бундан ташқари қўшимча равишда Давлат Солиқ таянч пункти, муниципал, санитар милиция таянч пунктлари хам мавжуд. Харидорлар, тадбиркорлар ва фукароларга қўшимча қулайликлар яратиш максадида бозор худудида тош-торозиларни ижарага бериш, юк саклаш хоналари, аравалар хизмати, этикдузлик, чархчилик, калит ясаш хизматлари кенг йўлга қўйилган.

«Олой деҳқон бозори» ОАЖ иш фаолиятининг асосий турлари.

Жамиятнинг асосий фаолият турларига қуйидагилар киради:

  • патта тўловидан тушган тушумлар;
  • бозорнинг худудида жойлашган ва бозор тасарруфидаги ер участкалари, бинолар ва иншоотларни ижарага беришдан олинадиган тушумлар;
  • сотувчилар ва харидорларга хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар;
  • бозор маъмурияти (ёки Элга Хизмат Олой” ШК) томонидан амалга ошириладиган қишлок хўжалик махсулотларини тайёрлаш, харид қилиш ва сотишдан олинган даромадлар;
  • қонун хужжатларига зид булмаган бошқа тушумлар бозор даромадларининг манбалари хисобланади.

Жамиятимиз ишчи ходимлар сони 28 та бўлиб, шундан аппарат 7та, сектор ходимлари 7та, ишчилар 14та.

Жамиятимиз директори Раззоқов Ахад Анварович.

Тошкент шахар хокимининг 2014 йил 4 мартдаги 213-сонли қарори асосида бир маротабалик жой хақи ва хизматлар кўрсатиш тўловлари амалга оширилади.

Савдо расталари сони 8 та:

1.     Хўл мева – 460 та – 1 кунлик патта пули – 4800 сум

2.     Қуруқ мева – 190 та – 1 кунлик патта пули – 10200 сум

3.     Сабзавот –429 та – 1 кунлик патта пули – 3600 сум

4.     Гўшт –58 та - 1 кунлик патта пули – 11400 сум

5.     Мавсумий Гул растаси (хар бир 6 кв.м учун) – 63 та - 1 кунлик патта пули – 16200 сум

 Кундалик бир маротабали патта тушум пуллари уртача 2100,0 минг сумдан, 2400,0минг сумни ташкил этади.

Тошкент шахар ахолисини арзон ва сифатли қишлок хўжалик махсулотлари билан узлуксиз таминлаш мақсадида "Олой дехқон бозори" ОАЖ қошида "Элга хизмат Олой" шуъба корхонаси ташкил килинди. Савдо расталарнинг энг гавжум ва куринарли жойларида 4та савдо жойлари ва 1та гўшт билан савдо қилиш расталари ташкиллаштирилган.

Тошкент шахар Юнусобод тумани хокимининг 2011 йил 1 апрелдаги 263-сонли қарорига асосан "Олой дехкон бозори" ОАЖ худуди ва атрофи бузилиб, ободонлаштириш ва кукаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди.

Обуна бўлиш

Тескари алоқа

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech