Text to speech   Click to listen highlighted text! Text to speech Powered By GSpeech

«Олой дехкон бозори» АЖ 2015 йил Бизнес режаси

«Тошбозорсавдо» уюшмаси тизимидаги жамиятлар катори «Олой дехкон бозори» АЖнинг 2015 йил учун режалаштирилган даромадлар ва харажатлар сметаси олинадиган соф фойдаси Акциядорларнинг Умумий мажлисида куриб чикилиб тасдикланади.

Жамият 2015 йил учун умумий даромад - 1059000 минг сум олиш режалаштирилган.

2015 йилга умумий олинадиган соф фойда - 14367,4 минг сум режалаштирилган.

ЖАМИЯТНИНГ 2015 ЙИЛ УЧУН ТАСДИҚЛАНГАН БИЗНЕС  РЕЖАСИ

Жамият тугрисида маълумот

   «Олой дехкон бозори»  акционерлик жамияти 1996 йил 12 майдан бошлаб фаолият курсатиб келмокда.

   «Олой дехкон бозори» АЖ Тошкент шахрининг Юнусобод тумани А.Темур кучаси , 40-уй манзилида жойлашган булиб, «Олой дехкон бозори» АЖ 7,8 га ерни эгаллайди. Бозор худудида умумий савдо жойлари 1200 та булиб, шундан дехкон, тадбиркорларнинг кишлок хужалик махсулотлари билан савдо килиши учун 1140 та жойлар ажратилган.

   «Олой дехкон бозори» АЖ шахарнинг марказ кисмида жойлашган булиб, бозордаги расталарнинг жойлашиши харидорлар талаблари ва бозорга ташриф буюрган мехмонлар, сотувчи ва харидорлар учун кулайликларни максимал эътиборга олган холда бугунги замон талабларига мувофик курилган. Савдо расталарида кишлок хужалик махсулотлари жойлашувини режалаштиришда махсулот сигментациясига алохида эътибор берилган. Бозорда савдога куйилган барча кишлок хужалик махсулотларини, гушт ва балик махсулотларини текшириш учун ветлаборатория хизмати йулга куйилган. Бундан ташкари кушимча равишда Давлат солик таянч пункти, муниципал, санитар милиция таянч пунктлари хам мавжуд. Харидорлар ва тадбиркорлар ва фукароларга кушимча кулайликлар яратиш максадида бозор худудида тош-тарозларни ижарага бериш, юк саклаш хоналари, аравалар хизмати, этикдузлик, чахчилик, калит ясаш хизматлари кенг йулга куйилган.

«Олой дехкон бозори» АЖ иш фаолиятининг асосий турлари.

  Жамиятнинг асосий фаолият турларига куйидагилар киради:

  • патта туловидан тушган тушумлар;
  • бозорнинг худудида жойлашган ва бозор тасарруфидаги ер участкалари, бинолар ва иншоотларни ижарага беришдан олинадиган тушумлар;
  • сотувчи ва харидорларга хизматлар курсатишдан олинган даромадлар;
  • бозор маъмурияти томонидан амалга ошириладиган кишлок хужалиги махсулотларини тайерлаш, харид кили шва сотишдан олинган даромадалр;
  • конун хужжатларига зид булмаган бошка тушумлар бозор даромадларининг манбалари хисобланади.

ЖАМИЯТИМИЗ ДАРОМАДИНИ ОШИРИШ МАКСАДИДА РЕЖАЛАШТИРИЛГАН ИШЛАР:

  • Жамиятимиз кошида «Элга хизмат Олой» МЧЖ ташкил этилган булиб, уларнинг асосий вазифалари Тошкент шахар ахолисига сифатли ва арзон кишлок хужалик махсулотларини етказиб бериш максадида сабзавот растасининг энг гавжум жойидан 4 та савдо шахобчаларини ажратиб бериш;
  • сотувчи ва харидорларга кулай шарт-шароитлар яратиб бериш ( тош-тарозлар, омборхоналар), тадбиркорлар учун шартномалар асосида жойлар ажратиш;
  • «Элга хизмат Олой» МЧЖ оркали дехкон фермер махсулотларини арзон нархда сотиб олиб бозорда улгуржи ва чакана савдони ташкил этиш;
  • салкин ичимликлар ва музкаймок махсулотларига булган эхтиежларни кондириш максадида ушбу махсулотларни ишлаб чикарувчи корхоналар билан шартномалар тузиб, салкин ичимликлар, музкаймоклар савдосини ташкил килиш;
  • бозор худудида озик-овкат дуконлари учун-52 та дукон, сут-каймок павильони учун- 12 та, гушт павильони учун- 40 та , гушт деликатеслар учун- 16 та дукон, чучка ва товук павильони учун- 24 та, балик павильонлари учун-16та - жаъми- 160 та( шундан 68 та дукон, 92 та савдо жойлари) дукон ва савдо жойлари  курилиши ташкил этиш.Ушбу дуконлардан тулик ишга тушганидан сунг 1 ойга 68 та дукондан -18 млн 700 минг сум , 92 та савдо жойларидан 1 ойга 8 млн 960 минг сум  даромад олиниши режалаштирилган.

ЖАМИЯТНИНГ НИЗОМ ФОНДИ

«Олой дехкон бозори» АЖ  Низом жамгармаси 1849174,0 минг сум булиб, хар бир номинал акция нархи 1000 сумдан 1849174 тани ташкил килади.

«Олой дехкон бозори» АЖ акцияларининг 98,65 % Тошкент шахар хокимияти улуши, 1,35 % мехнат жамоаси ва эркин савдони ташкил килади.

ЖАМИЯТНИНГ БОШКАРУВ ОРГАНИ

Жамиятнинг бошкарув органи – Акциядорларнинг умумий йигилиши, Кузатув кенгаши ва Ижроия органлари томонидан кабул килинган карорларини бажарилишини таъминлайди.

Акциядорлик жамиятининг асосий вазифаларига янгича услубда ишлаш, куйилган вазифаларни тулик ва аник бажариш, жамиятнинг соф фойдасини купайтириб, уз вактида акциядорларга дивидендлар бериш.

ЖАМИЯТНИНГ НАЗОРАТ КИЛИШ ОРГАНИ

Жамият бошкарувининг фаолияти устидан назоратни акциядорларнинг умумий йигилиши томонидан хар бир таъсисчи томонидан биттадан аъзо иштирокида 1 йил муддатга 3 киши таркибида сайланадиган тафтиш комиссияси амалга оширади. Жамият тафтиш комиссияси фаолиятининг тартиби акциядорлар умумий йигилиши томонидан тасдикланади ва низомда белгилаб куйилади.

СОТУВГА КУЙИЛГАН КИШЛОК-ХУЖАЛИК МАХСУЛОТЛАРИНИ ХАРАКТЕРИСТИКАСИ

Тошкент шахрида жойлашган бозорлари кузатувлари натижасида «Олой дехкон бозори» АЖ сотувига тавсия этилади.

Кишлок-хужалик махсулотлари учун- 70%

Махаллий махсулотлар учун- 30%

ЖАМИЯТНИНГ ИШЛАБ ЧИКАРИШ КУВВАТИ

  1. Умумий савдо жойлари сони- 1200 та.
  2. Кишлок-хужалик махсулотлари учун- 1140 та.
  3. Ижарага берилган бинолар сони- 14 та.
  4. Тарозларнинг умумий сони- 125 та.
  5. Аравалар умумий сони- 60 та.

Куйида «Олой дехкон бозри» АЖ молиявий усишининг тартиб буйича турлари.

  

                   
   
2015
 
   
2014
 
   
2013
 
   
2012
 
 
2011
 
 
 

 

ЖАМИЯТНИНГ 2015 ЙИЛГА МУЛЖАЛЛАНГАН  ДАРОМАДЛАРИ ВА ХАРАЖАТЛАРИ ТУГРИСИДА

«Тошбозорсавдо» уюшмаси тизимидаги жамиятлар катори «Олой дехкон бозори» АЖнинг 2015 йил учун режалаштирилган даромадлар ва харажатлар сметаси олинадиган соф фойдаси Акциядорларнинг Умумий мажлисида куриб чикилиб тасдикланади.

 Жамият 2015 йил учун умумий даромад- 1059000 минг сум олиш режалаштирилган.

«Олой дехкон бозори» АЖнинг асосий даромад манбалари.

Даромадлар номи Режаси (минг сўм)
1 Жой хақи 702800
2 Хизмат хақи 96200
3 Ижара ва  инфратузилма даромадлари 260000
  Жами даромадлар 1059000

“Олой дехқон бозори” АЖнинг даромадларидан тўланадиган мажбурий харажатлар ва мажбурий ажратмалар.

Мажбурий ажратмалар Режаси (минг сўм)
1 1,6% пенсия жамғармаси 12564,8
2 1,4% йўл жамғармаси 10994,2
3 0,5% мактаб фондига 3926,5
  Жами ажратмалар 37065
  Жами даромадлар қолдиғи 1021935

        

Мажбурий харажатлар Режаси (минг сўм)
1 50% ГНИ 510967,6
Жорий харажатлар Режаси (минг сўм)
1 Иш хақи 144000
2 25 % тўловлар 36000
3 Сув ва канализация 25500
4 Электр қуввати 48200
5 Махсустранс 55200
6 Телефон, телеграф 300
7 ОПД 5400
8 Асосий восита эскириши 51600
9 Банк фоизи хизмати 20500
10 Бошқа харажатлар 39000
  Жами харажатлар 496600
  Соф фойда 14367,4

2015 йилга умумий олинадиган соф фойда- 14367,4 минг сум режалаштирилган.

ДИВИДЕНДЛАР

«Олой дехкон бозори» АЖнинг Низом  жамгармасига асосан йил давомида икки марта акционерларнинг умумий йигилиши булиб утади.

Молиявий-хужалик хисоботи якуни буйича акциядорларга дивидендлар таксимланади.

Жамият йилнинг хар чорагида, хар ярим йилда еки йилига бир маротаба жойлаштрилган акциялар буйича дивидендлар тулаш тугрисида карор акциядорларнинг умумий йигилишида карор кабул килади.

Дивидендлар жамиятнинг жорий йилдаги олинган соф фойдасидан туланади.

Дивидендлар туланадиган пайтда жамиятда туловга кобилиятсизлик белгилари булса еки дивидендлар тулаш натижасида шундай белгилар пайдо булса, жамият соф активларининг киймати унинг Низом ва захира фондлари суммасидан кам булса, акциялар буйича дивидендлар тулаш (эълон килиш) тугрисида карор кабул килишга хакли эмас.

 

 

 

Обуна бўлиш

Тескари алоқа

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech