Text to speech   Click to listen highlighted text! Text to speech Powered By GSpeech

«Олой деҳқон бозори» АЖ акциядорлари диққатига!

«Олой деҳқон бозори» АЖ Кузатув Кенгашининг 2015 йил 17 апрел соат 11-00 да акциядорларнинг навбатдаги умумиймажлисини жамият маъмурий биносида ўтказилишини маълум қилади.

Манзил: Юнусобод тумани, Амир-Темур кучаси, 40- уй.

Эл.почта манзили: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.

Акциядорлар Умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун жамият акциядорлари реестрини шакллантириш санаси - 2015 йил 23 март;

Акциядорлар умумий йиғилишида катнашиш ҳуқуқига эга бўлган жамият акциядорларининг реестри шакллантириш санаси - 2015 йил 13 апрел.

Умумий мажлис кун тартиби

1. «Олой дехкон бозори» АЖнинг 2014 йил фаолияти якуни юзасидан жамият директорининг хисоботини тасдиқлаш ва унинг фаолиятига бахо бериш.

2. Жамиятнинг 2014 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни юзасидан ташқи аудиторлик текшируви хулосасини кўриб чиқиш.

3. Жамият тафтиш кумиссиясининг ўз ваколати доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан хулосаларини эшитиш.

4. Жамиятнинг 2014 йил якуни бўйича йиллик балансини тасдиқлаш.

5. Жамият Кузатув Кенгашининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан хисоботини эшитиш.

6. Жамиятнинг 2014 йил якуни бўйича фойдасини таксимлаш.

7. Жамиятнинг 2015 йилга мўлжалланган «Бизнес-режаси»ни тасдиқлаш.

8. Жамиятнинг 2015 йилга режалаштирилган даромадлар ва харажатлар сметасини тасдиқлаш.

9. Жамият директори билан тузилган шартномани амал қилиш муддатини узайтириш.

10. Жамият Кузатув Кенгашини сайлаш.

11. Жамият Тафтиш хайъатини сайлаш.

12. Жамиятнинг уставига узгартириш киритиш хакида.

13. Жамият Кузатув кенгаши тугрисидаги Низомни янги тахрирда тасдиклаш.

14. Жамият Умумий мажлиси тугрисидаги Низомни янги тахрирда тасдиклаш.

15. Жамият Ижроия органи тугрисидаги Низомни янги тахрирда тасдиклаш.

16. Жамият Тафтиш комиссияси тугрисидаги Низомни янги тахрирда тасдиклаш.

Акциядорлар умумий йигилишга шахсини тасдикловчи хужжат билан келишлари, юридик шахс вакиллари ишончнома билан келишлари шарт.

Жамият акциядорлари умумий мажлисга тайёрланган ҳужжатлар билан 2015 йил 13 апрелдан танишишлари мумкин.

Жамият акциядорлари умумий мажлисга тайёрланган ҳужжатлар билан 2015 йил 10 апрелдан жамият маъмурият биносида танишишлари мумкин.

Акциядорларнип руйхатга олиш 2015 йил 17 апрел соат 10-00да бошланади.

ЖАМИЯТНИНГ БАРЧА АКЦИЯДОРЛАРИГА!

Узбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни 2014 йил 06 май янги тахрирда қабул қилиниши муносабати билан ушбу қонуннинг 62 – моддасида акциядорларни Умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар акциядорларга уларнинг электрон почтасига ҳам юборилиши кўзда тутилган. Шу муносабат билан ўзингизни почта манзилингиз хақида жамиятга маълумот тақдим этишингизни сўраймиз.

Чоп этиладиган эълон матни учун тулов пули ўз вақтида тўлаб берилиши кафолатланади.

Обуна бўлиш

Тескари алоқа

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech