Text to speech   Click to listen highlighted text! Text to speech Powered By GSpeech
  • Асосий
  • Расмий
  • Тендерлар
  • “ОЛОЙ ДЕҲҚОН БОЗОРИ” Акциядорлик Жамияти жамиятда корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш учун мустақил ташкилотларни танлаш бўйича ТАНЛОВ эълон қилади

“ОЛОЙ ДЕҲҚОН БОЗОРИ” Акциядорлик Жамияти жамиятда корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш учун мустақил ташкилотларни танлаш бўйича ТАНЛОВ эълон қилади

Корпоратив Бошқарув Кодексида белгиланган ташкилотлар танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Танловдаги таклифлар қуйидаги ҳужжатларни ўз ичига олади:

-  Корпоратив бошқарув тизимида ўтказилган баҳолашнинг дастлабки қиймати билан танловда иштирок этиш учун танлов иштирокчисининг таклифи;

-  давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномасининг, аудиторлик ташкилотлари учун берилган аудиторлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи  лицензияси ва қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари учун берилган қимматли қоғозлар бозорининг профессионаллик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи лицензияларининг нусхалари;

-   Ташкилот ҳақида маълумот;

- аудиторнинг малака сертификати, қимматли қоғозлар бозори мутахассисининг малака сетификати, корпоратив бошқарувнинг малака сертификати ва бошқа халқаро сертификат нусхалари;

-  корпоратив бошқарув тизимининг баҳолаш усули;

- жамият корпоратив бошқарув тизими баҳоланишида иштирок этувчи  мутахассисларнинг тегишли ҳужжатлар нусхаларини тақдим этиш билан бирга улар тўғрисидаги маълумотлари.

Жамиятда корпоратив бошқарув тизими баҳоланилишининг ўтказилиш даври –  2020 йил февраль ойида.

Танловда иштирок этиш учун таклифларни бериш муддати: 2020 йил 05 февралдан 2020 йил  20 февралгача этиб, белгилансин.

Танловда иштирок этиш учун: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани,  Амир-Темур кучаси, 40-уй., Жамиятнинг қимматли қоғозлар бўлимига таклифларни такдим этишлари мумкин.

Масъул шахс – Ш.Ирисов

Танлов ўтказилиши бўйича тушунтиришлар ва рўйхатга олиш билан боғлиқ ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни куйидаги телефон рақами орқали олишингиз мумкин:  (71) 232 14 53

Муддатидан кейин тақдим этилган таклифлар ҳақиқий деб ҳисобланмайди  ва кўриб чиқилмайди.

Обуна бўлиш

Тескари алоқа

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech