Text to speech   Click to listen highlighted text! Text to speech Powered By GSpeech

«Олой деҳқон бозори» АЖ акциядорлари диққатига!

«Oloy dehqon bozori» акциядорлик жамияти рахбарияти Сизга 2018 йил 18 май соат 15-00 да акциядорларнинг навбатдаги умумий мажлиси ўтказилишини маълум қилади.

Умумий мажлис жамиятнинг маъмурий биносида ўтказилади.

Манзил: Юнусобод тумани, Амир-Темур кўчаси,40-уй

Кун тартибига қуйидаги масала киритилган:

1. Жамият ижроия органи ва Кузатув кенгашининг йиллик хисоботини, жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги хисоботларини эшитиш.

2. Жамиятнинг 2017 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни юзасидан ташқи аудиторлик текшируви хулосасини кўриб чиқиш.

3. Жамият тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан хулосалари.

4. Жамиятнинг 2017 йил якуни бўйича йиллик хисоботини тасдиқлаш.

5. Жамиятнинг 2017 йил якуни бўйича фойда ва зарарлари ҳисоб-варағини тасдиқлаш.

6. Жамиятнинг 2018 йилга мўлжалланган «Бизнес-режаси»ни, хамда “Даромадлар ва харажатлар сметаси режаси”ни тасдиқлаш.

7. Жамият директори билан тузилган мехнат шартнома муддатини узайтириш.

8. Жамиятнинг Кузатув кенгашини сайлаш.

9. Жамиятнинг Тафтиш комиссиясини сайлаш.

10. Жамиятда ўтказилган Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.

Акциядорларни рўйхатга олиш 2018 йил 18 майда соат 14-00 дан бошланади.

Маълумот учун телефонлар: 232-14-53,236-39-27 Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун жамият акциядорлари реестрини шакиллантириш санаси 2018 йил 20 апрел холатига, умумий йиғилишда иштирок этиш хуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 2018 йил 15 май холатига тузилади.

Жамият акциядорлари умумий мажлисга тайёрланган хужжатлар билан 2018 йил 15 майдан жамият маъмурий биносида танишишлари мумкин.

ЖАМИЯТНИНГ БАРЧА АКЦИЯДОРЛАРИГА!

Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида»ги қонуни янги тахрирда қабул қилиниши муносабати билан ушбу қонуннинг 62-моддасида акциядорларни Умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар акциядорларга уларнинг электрон почтасига хам юборилиши кўзда тутилган. Шу муносабат билан ўзингизни почта манзилингиз хақида жамиятга маълумот такдим этишингизни сўраймиз.»

«Oloy dehqon bozori» акциядорлик жамиятининг 2018 йил 1 январ холатига бухгалтерия баланси.

Минг.сум.

АКТИВ ПАССИВ
Асосий воситалар 342474,8 Устав капитали 1 849174,0
Узоқ муддатли инвестициялар 93720,5 Резерв капитали 197770,1
Ишлаб чиқариш заҳиралари 30685,3 Тақсимланмаган соф фойда -2 115805,9
Келгуси давр харажатлар   Мақсадли тушумлар 267172,8
Дебиторлар 54516,9 Кредиторлар 1 252840,8
Пул маблағлари 18772,4    
Капиталы 910981,9    
ЖАМИ 1 451151,8 ЖАМИ 1 451151,8
    СОФ ФОЙДА -2 244995,5

 

Молиявий натижалар: 1. Хизмат кўрсатишдан олинган соф тушум-                                                   272016,4 минг сўм,     2.Умумхўжалик фаолиятнинг фойдаси 2 027647,0 минг сўм, 3. Даромад ҳисобидан ҳисобланган солиқ ва ажратмалар 1 049307,3минг сўм, 4. Ҳисобот давридаги соф фойда -2 244995,5 минг сўм.

Аудиторлик текшируви бўйича маълумот

Жамиятнинг 2017 йил фаолияти якуни бўйича аудиторлик текшируви «ASL-MOLIYA TAXLIL» агентлиги аудиторлик ташкилоти, маъсулияти чекланган жамияти томонидан текширилган. Аудиторлик текшируви натижалари буйича жамият молия–хужалик фаолиятини ижобий якунлади. Аудиторлик фаолияти билан шуғулланиш учун Молия вазирлиги томонидан 2007 йил 14 ноябрда №365 –сонли Лицензия берилган.

 

Обуна бўлиш

Тескари алоқа

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech